ЎЗБЕКИСТОН

Ўзбекистонда март ойида маҳсулотлар ва хизматлар нархи 1 ўртача фоизга ошди

Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 % га ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумотларида қайд этилган. 

Қайд этилишича, истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11,7 % га етди.  

2023 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 % га ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш 0,4 фоизга ошгани кузатилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan