ЎЗБЕКИСТОН

Молия вазирлиги давлат қарзи ҳақида маълумот берди

Молия вазирлиги хабарига кўра, I чоракда давлат ташқи қарзи 0,5 млрд. АҚШ долларига ёки йил бошига нисбатан 2,9 фоизга ошиб, жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига 16,11 млрд. АҚШ долларига ёки ЯИМга нисбатан 27,7 фоизга етди.

Шундан:

Ҳукумат номидан жалб қилинган ташқи қарз – 10,9 млрд. АҚШ доллари;

Ҳукумат кафолатлаган ташқи қарз – 5,2 млрд. АҚШ доллари.

Давлат ички қарзи 20,0 трлн. сўмни (2,1 млрд. АҚШ доллари) ёки ЯИМга нисбатан 3,6 фоизни ташкил этди.

Шундан:

Ҳукумат номидан жалб қилинган ички қарз – 1,7 трлн. сўм (0,2 млрд. АҚШ доллари);

Ҳукумат кафолатлаган ички қарз – 18,3 трлн. сўм (1,9 млрд. АҚШ доллари).

Билдирилишича, давлат қарзининг сўнги йиллардаги ўсиши динамикасига қарамай, халқаро меъёрларга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат қарзи (ЯИМга нисбатан 31,3 фоиз), шу жумладан давлат ташқи қарзи (ЯИМга нисбатан 27,7 фоиз) мўътадил даражада сақланиб қолмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan