САЛОМАТЛИК Фойдали

Офтоб уришининг аломатлари ва биринчи ёрдам…

Иссиқ (офтоб, кун) уриши аломатлари — ҳолсизлик, кўнгил айниши, бош айланиши, қусиш, томир тортишиши ва ҳушдан кетиш.

Иссиқ (офтоб) уришига кўпроқ болалар, ўсмирлар, қариялар ва алкоголь истеъмол қилганлар мойил бўлади, чунки уларда ҳар хил сабабларга кўра организмнинг ҳароратни тартибга солувчи тизими суст ишлайди.

Иссиқ (офтоб) уришининг олдини олиш мақсадида қуйидаги қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

  • куннинг иссиқ пайтида жисмоний машқ қилмаслик;
  • ҳаво ўтказувчи кийим-кечак кийиш;
  • иложи борича бош кийим кийиб юриш;
  • чой (кучли эмас), квас, ва минерал сувлар ичиш;
  • жабрланганни салқин жойга (сояга) олиб ўтинг;
  • совуқ сув ёки чой, туз қўшилган сув ичиринг;
  • танадаги йирик қон томирларни совитиш учун ҳўл матоларни бўйин, қўлтиқ ости, соннинг ички қисмига қўйиб, жабрланганни елпиб туринг;
  • жабрланганни ҳўл сочиқ ёки ҳўл чойшаблар билан совитишга ҳаракат қилинг;
  • агар жабрланган қусишни бошласа, безгак туца ва хушидан кетса дарҳол «Тез тиббий ёрдам» чақиринг;
  • иссиқ (офтоб) урганида жабрланганда нафас олиш ёки юрак уриши тўхтаб қолса (миокард инфаркти), реанимацион (сунъий нафас ва юрак массажи) муолажаларни амалга оширишга тайёр бўлиб туринг.

 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan