СПОРТ ЎЗБЕКИСТОН

Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди

✅Президент қарори га асосан Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимида Бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаби ташкил этилди.

? Қарорга кўра:

➖ бокс мактаби ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди;

➖бокс мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти жами 175 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади;

➖бокс мактаби ўқувчиларини умумтаълим дастурлари бўйича ўқитиш уларга энг яқин жойлашган умумий ўрта таълим мактабларида амалга оширилади;

➖бокс мактаби ўқувчиларини яшаш учун жиҳозлар, суткалик озиқ-овқат нормаси, спорт кийим-боши ва анжомлари, форма билан таъминлашда олий маҳорат спорт мактабларининг нормативлари татбиқ этилади;

бокс мактаби ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови ундирилмайди ҳамда ўқувчилар тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан озиқ-овқат билан таъминланади;

?2022 йил 1 августга қадар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 9-мавзеда жойлашган 259-сон умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида замонавий бокс мактаби ташкил этилиши ва жиҳозланиши белгиланди.

✅ Бокс мактабини ташкил этиш ва жиҳозлаш учун Давлат бюджетидан жами 25 миллиард сўм йўналтирилди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan