Uncategorized

Нур-Султон суди Назарбоевнинг жиянини телекоммуникация ширкатини ўмарганликда айблаб, икки ойга ҳибсга олди

Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сатибалдиулини “Казактелеком” акциядорлик жамияти маблағларини ўғирлаш иши бўйича ҳибсга олишга рухсат берди, деб хабар берди пойтахт суди матбуот хизмати .

13 март куни Қозоғистон Коррупцияга қарши кураш хизмати мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва “Казактелеком” маблағларини ўта йирик миқдорда ўғирлаш фактлари бўйича жиноий иш қўзғатилаётганини маълум қилди. Ушбу жиноятларни содир этишда гумон қилиниб, Қайрат Сатибалдиулини ҳибсга олинди ҳамда Сотибалдиули номли вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

“2022 йил 15 март куни Нур-Султон шаҳар ихтисослаштирилган туманлараро тергов суди томонидан гумонланувчи Сатибалдиули К.га нисбатан икки ой муддатга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди”, — дейилади суд баёнотида.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan