Uncategorized

Бакалавриат босқичи талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (674-сон, 04.11.2021 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, бакалавриат ва магистратура талабалари учун Президент ва давлат стипендияларини тайинлаш тартиби алоҳида тасдиқланди.

Президент стипендияси ҳар бир ОТМ бакалавриат талабаларининг 1 нафар битирувчи курс талабасига тайинланади.

Бошқа давлат стипендиялари охирги икки курсда ўқиётган талабаларга тўланади.

Стипендиялар учун номзодларни кўрсатиш ОТМ кенгашлари томонидан талабгорларнинг ўқув ва илмий фаолиятини оммавий муҳокама қилиш асосида амалга оширилади.

ОТМ кенгаши қарорига асосан танловларнинг навбатдаги босқичига тавсия этилган номзодлар “stipendiya.edu.uz” тизимига ҳар йили 1-15 август кунлари киритилади.

Стипендия тайинлаш ҳақидаги тавсияномаларни бериш 10-30 сентябрь кунлари кўриб чиқилади.

Стипендиялар 1 сентябрдан тайинланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan