Uncategorized

Севги ва санъат: Ҳиндистонда қондан ноодатий мақсадларда қандай фойдаланишмоқда?

Қон сиёсати Ҳиндистонда чуқур тарихга эга.

Ҳиндистондаги бир нотижорий ташкилот ўз аъзолари берган қондан фойдаланиб, тасвирий санъат асарлари яратиб келаётганига қарийб ўн йилдан ошди.
Деҳлида жойлашган Шаҳид Смрити Четна Самити (Шаҳидлар хотирасини ёд этиш жамияти) инқилобчилар ва шаҳидлар шарафига 250 дан ортиқ санъат асари ишлаган. Бу асарлар одатда ашрамларга (зоҳидлар зиёратгоҳлари) ва кичик музейларга берилади ва кўргазмаларда намойиш қилинади.
«Қон рамзий жиҳатдан сермаъно. Биз одамлар қалбига ватанпарварликни сингдириш учун картиналаримизни қондан ишлаймиз. Ватанга муҳаббат болалар орасида сусайиб бормоқда», дейди жамият раҳбари Прем Кумар Шукла.
Жамият асосчиси, собиқ мактаб директори Рави Чандер Гупта то соғлиғи кўтармайдиган бўлгунга қадар 100 та картина учун қон топширган. «Мен буни одамлар эътиборини тортиш учун бошладим. Қон туйғуларни уйғотади», деган эди Гупта. У 2017 йили вафот этган.

Унинг давомчиси жаноб Шукла 50 ёшли қатъиятли мактаб муаллими ва шоир. У ҳам 100 та асар учун қон топширганини айтади. У каби донорлар маҳаллий лабораторияга бориб қон топширади. Инсон қони тез қуйилиб қолгани боис, уларга антикоагулант аралаштирилади. Улар 50 граммли идишларга солиниб, рассомларга берилади. 100 грамм қон одатда 2-3 асар учун етади, дейди Шукла. «Мен йилига тўрт марта картиналаримиз учун қон топшираман.»
«Қонли картиналар, — дейди жаноб Шукла. — мустақиллик қаҳрамонларидан бири Субҳас Сандра Боснинг «Менга қон беринг, сизга озодлик бераман», деган сўзларидан илҳомланиб яратилган». У ҳинд аскарларини Британияликларга қарши қўзғатган етакчилардан бири бўлган.
Қон сиёсати Ҳиндистонда чуқур тарихга эга. Маълумотларга кўра, Маҳатма Ганди доимий тарзда қон босимини назорат қилган.

Қон содиқлик ва фидойилик рамзи эканлиги ажабланарли эмас. Бош вазир Нарендра Модининг ашаддий тарафдорлари ҳам унинг суратларини ўз қонлари билан бўяшган эди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan