Uncategorized

ЗАГС далолатномасиз никоҳ ўқиган “мулла”

Бугунги кунда турмуш қурган ёшлар орасида ҳаётни енгил-елпи тасаввур қилиш, оила муқаддас эканини тушуниб етмаслик ҳолатлари, афсуски, учраб турибди. «Баъзан ҳаётда «ЗАГС», яъни, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан ўтмасдан туриб, пул эвазига яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатлари ҳам, минг афсуски, учраб турибди.
Фуқаро А.Аблаева ўз аризасида оилавий ажрим ёқасида турган қизи Б.Болтаева хозирги кунда турмуш ўртоғи С.Санакулов билан келишмовчиликлари сабабли, уч нафар фарзанди билан алохида яшаётганлигини, С.Санакулов хозирда ноқонуний равишда бошқа бир аёлга ўйланганлигини, Қизилтепа туманида яшовчи фуқаро У.Сафаров диний маросимлар ўтқазиш қоидасини қўпол равишда бузганлигини, қонуний нигохдан ўтганлик гувохномасини текширмасдан фуқаро С.Санакулов ва М.Рўзиеванинг шаърий никохларини ўқиганлигини, бунинг учун 100.000 минг сўм пулларни олганлигини маълум қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув натижасида У.Сафаровнинг диний маросимлар ўтқазиш қоидасини қўпол равишда бузганлиги, Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатни кўрмасдан никоҳ ўқиганлиги маълум бўлди. У.Сафаров Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима тайинланди.
Бир пайтлар ҳаётнинг ўзи рад этган кундошлик, қўшхотинлик балоси қандай хунук оқибатларга олиб келиши барчамизни ташвишга солиши керак. Атоқли адибимиз Абдулла Қодирий “Ўткан кунлар” романида кундошлик туфайли бутун бир оила бошига тушган фожиаларни жуда таъсирчан тасвирлаб бергани наҳотки сабоқ бўлмаган бўлса?
Энг ёмони, бундай болалар руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етади. Улар ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис этолмайди.
Имом-хатиблар Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатни кўрмасдан туриб, турли бойваччаларга шаръий никоҳ ўқиб бераётганлиги мана шундай оилаларга қандай бахтсизлик, жамиятга қандай катта муаммо олиб келаётгани билишмаса!!!!

Жиноят ишлари бўйича
Қизилтепа туман суди раиси А.Авезов

Жиноят ишлари бўйича

Қизилтепа туман суди раиси                                                         А.Авезов

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan