Uncategorized

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Омонхона” бальнеологик даволаш маскани ҳақидаги видео юзасидан расмий муносабат

13 июнь 2021 йил кунидаги Telegram канали орқали тарқалган видео бундан 7-8 йиллар олдинги видео бўлиб, маскан ҳозирги холатига умуман зид равишда, маскан маъмурияти ва юқори турувчи ташкилот раҳбарларининг ҳозирги кунда дам олувчилар учун яратаётган ва олиб бораётган ишларига тўсқинлик қилиш ва аҳолини ёлғон маълумотларга ишонтириш мақсадида чиқарилганлиги деб изох берамиз. Шунингдек ушбу видео мурожаат олинган жой маскан ҳудудига тегишли эмаслигини таъкидлаб ўтамиз.

Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Омонхона” булоғидан чиқаётган сувда қўйнинг ўлган ҳолатдаги видеоси юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ушбу маълумот яъни видео саккиз йил олдин тасвирга туширилганлиги маълум бўлди. Ўша вақтда Омонхона булоғида сувнинг камайиши оқибатида кўпгина тартибсизликлар юзага келган. Мисол учун сув учун навбатга туриш оқибатда фуқароларнинг жанжаллашиш ҳолати, даволаниш масканига келиб кетувчилар томонидан санитария гигиена қоидаларига амал қилмасликлари ҳолатлари шулар жумласидан.

Ҳозирги кунда ушбу масканда бир қанча амалий ишлар олиб борилиб, кичик 30 ўринли санатория ўрнида мухташам икки қаватли замонавий кўринишга эга 100 ўринли даволаш маскани қат кўтарилганлиги, маскан ҳудудида кунлик келиб дам олувчилар сони йиллар давомида камайтирилиб, ўринлар сони кўплиги ва қулайлиги сабабли келиб дам олувчилар санаторияда режимида даволанишга ўтказилиб, масканнинг булоқ олди ҳудуди назоратга олина бошланди.

Маскан ҳудудидан ташқари “Омонхона” қишлоғи ҳонадонларида келиб дам олувчилар (қишлоқ аҳолисининг асосий даромади келиб кетувчи дам олувчиларга хизмат кўрсатишдан, асосан ёзги 3 ой) булоқ ёнида чиқариб қўйилган атрофи сойлик бўлган жойдан минерал сувни олиб истъемол қилишган, бу эса ўша йилларда дам олувчиларнинг кескин норозиликларига сабаб бўлган, яъни сув олиш навбатлари маҳаллий аҳоли вакиллари орқали сунъий равишда тўсилган ва сувнинг литр нархи кўчада хонадонларидаги келиб дам олувчиларга 2009-2014 йилларда 5 литр сув 10-15 минг атрофида сотиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24 октябрь 2014 йилдаги №786-Ф фармойишига асосан, “Омонхона” шифобахш булоғини назоратга олиш мақсадида танхо фойдаланувчи килиб “Омонхона” бальнеологик даволаш маскани МЧЖ тасарруфига ўтказиб, четдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига шартнома асосида сув етказиб бериш, хамда Молия Вазирлиги томонидан эркин нарх белгилаш курсатмалари берилган.

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган расмлар ва видео мурожаатлар, маскан ҳозирги ҳолатига умуман алоқаси йук. Маҳаллий аҳоли вакилларининг айримлари минерал сувни кўп миқдорда бепул ололмаётганлиги учун аҳолини чалғитиш мақсадида қиладиган ишлари ҳисобланади.

Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan