ЎЗБЕКИСТОН

Тошкентда ерусти метро линияси қурилаётгани сабабли дарахтлар кўчирилмоқда

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт—Қипчоқ кўчаси бўйлаб ерусти метро линияси қурилаётгани сабабли дарахтлар кўчирилмоқда. Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги пойтахт бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қурилиш муносабати билан чинор дарахтларини қурувчи ташкилот томонидан бошқарма инспекторлари назорати остида махсус методлар асосида мутахассислар жалб қилиниб,  кўчириб ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бироқ, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кўчирилаётган дарахтларга шикаст етказилган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдириб, кўчириш ишлари, дарахтлар сони ҳақида аниқ маълумот берилишини сўрамоқда. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan