ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термиз туманида порахўр ва унинг воситачиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Термиз туман туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б.А. фуқаро Д.га тегишли бўлган уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини туман қурилиш бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 4,5 млн. сўм пул маблағларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Б.А.нинг берган кўрсатувларига асосан тадбир давом эттирилганда, Термиз туман қурилиш бўлими ходими А.Т. Б.А.дан фуқарога тегишли бўлган уй-жойни кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 4,5 млн. сўм пул маблағларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.А. ва Т.А.ларга нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг
тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan