ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жиззахда «Жигули» велосипедчини уриб кетди

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 25 июн куни соат 21:20 ларда 4Р-286 Дўстлик-Манас автомобиль йўлининг Дўстлик тумани «Манас» МФЙдан ўтган 16-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Манас» МФЙда яшовчи, 1996 йилда туғилган ҳайдовчи ўз бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 машинаси билан М39 халқаро автомобил йўналиши билан кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган «Манас» МФЙ да яшовчи велосипед ҳайдовчисини уриб юборган.

Оқибатда, 1979 йилда туғилган жабрланувчи оғир тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли касалхонада вафот этган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan