ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Сариосиёда ҳарбий гувоҳнома учун пул сўрашган

Қонунни билмай бузганларнинг пушаймони чин бўлади. Аксинча, қонунни билган инсон бузгандачи?

Гап шундаки, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи фуқаро С.Қ. Мудофаа ишлари бўлими собиқ ходими. У ўзининг собиқ мансабидан фойдаланиб, Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Х.Р.га  гарчи муддатли ҳарбий хизматга бориш ёшидан ўтган бўлсада, ҳарбий гувоҳнома тайёрлаб беришни ваъда қилади. Мудофаа ишлари бўлими собиқ ходими С.Қ. 450 минг сўм пулни тариқасида олаётган вақтида Департаментнинг Узун туман бўлими прокуратураси ва туман ДХХ ходимлари ҳамкорлиги билан ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далиллар билан ушланди.

             Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро С.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan