ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Термизда Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходими таъмагирлик қилган

Жорий йил 10 май куни фуқаро И.Н. «Дамас» русумли хизмат автомашинасида ишдан қайтаётган эди. Уни Сурхондарё вилоят Санитария эпидемиологик осойишталик маркази Термиз шаҳар филиали ходими Б.Т. тўхтатади.

Коронавирус пандемияси шароитида карантин қоидаларини бузиб, рухсатномасиз автомашина бошқарганликда айблайди ва ундан нисбатан енгилроқ маъмурий жазо чораси сифатида 400 минг сўм миқдордаги пул талаб қилади.

Департаментнинг вилоят бошқармаси Термиз шаҳар бўлими ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотлар ва фуқаро И.Н.нинг мурожаатига асосан тезкор рейд уюштирилди. Воқеа жойида назорат ходими Б.Т. 200 минг сўмни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Б.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan