Uncategorized ИЛМ-ФАН

Мактабларда шаҳодатнома бериш тартиби маълум қилинди

«Умумий ўрта таълим мактабларида 2019–2020-ўқув йилини якунлаш ва ўқувчиларни аттестат (шаҳодатнома) билан таъминлаш тўғрисида»ги Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг буйруғи эълон қилинди. Унда кўра, жорий йилнинг 5 июнигача битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома ва сертификат) бланкаларига қўйиладиган якуний баҳолар attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади. 15 июнга қадар чоп этилган аттестатлар электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади. Тайёрланган аттестатлар, олтин ва кумуш медаллар ҳудудда эпидемиологик вазият яхшиланиб, ўқувчиларга топширилгунча таълим муассасасида хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда сақлаб турилади.

Карантин тугатилгандан сўнг, санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда  йиллик баҳолар, IV чоракда масофавий шаклда ўтилган мавзулар синф журналига ва ўқувчининг баҳолар табелига  қайд этилади. 1 июнгача ўқувчилар йиллик баҳоларига мувофиқ синфдан синфга кўчирилади. Синф журналлари, ўқувчиларнинг баҳолар табели, attestat.uzedu.uz электрон тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан мактаб директорлари жавобгар ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan