Uncategorized

БМТ қочқинлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қаршилигини маълум қилди

БМТ қочқинлардан сиёсий мақсадларда фойдаланишга қарши. Бу ҳақда БМТ Бош котиби вакили Стефан Дюжаррик Полша-Беларус чегарасида тўпланган муҳожирлар билан боғлиқ вазият кескинлашгани ҳақидаги хабарларни изоҳлаб, айтиб ўтди, дея хабар берди ТАCC нашри.

«Биз бир қанча вақтдан бери Полша ва Белоруссия чегарасида содир бўлаётган воқеалар ҳақида хабарларни кўриб турибмиз. Бир қатор фундаментал тамойиллар мавжуд – одамлар ҳеч қачон сиёсий мақсадларга эришиш учун восита сифатида фойдаланилмаслиги керак, айниқса улар заиф ҳолатда бўлса. Тегишли тамойиллар 1951 йилдаги Қочқинлар бўйича конвенсияда белгиланган ва улар ҳамма томонидан ҳурмат қилиниши керак «, деган у.

Таъкидланишича, Полша оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бир неча минг кишилик муҳожирлар гуруҳи Белоруссия чегарасида Полша томон ҳаракатланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Полша ҳукумати чегара қўриқлаш кучайтирилгани, у ерда чегарачилардан ташқари ҳарбийлар ва полиция ходимлари ҳам хизмат қилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, ноқонуний муҳожирларнинг Полша-Беларус чегарасини мажбуран кесиб ўтишга уринишлари ҳақида хабарлар тарқалди. Чегаранинг Полша томонида уларга ҳимоя дубулғаси ва жилет кийган полиция вакиллари, чегара қўшинлари ва Қуролли Кучлар вакиллари қаршилик кўрсатган. Ҳозиргача Полшага бостириб киришга уринишларнинг олди олинган.

Ўз навбатида, Беларус Президенти Александр Лукашенко ғарбий қўшниларига ноқонуний мигрантлар ҳамда наркотрафик оқимини назорат қилмаслиги билан таҳдид қилганди. Бундай “дағ-дағаларнинг” илдизи эса Ғарб давлатлари билан расмий Минск ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашишига бориб тақалади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan