«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Ангор туманида яшил майдон кенгайтирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинган.

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Ангор туманида кўчат экиш олдидан ташкил этилган тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқалар мамлакатимизда табиат бойликларини асраб-авайлаш, улардан оқилона фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритишди.













Мазкур лойиҳа асосида Ангор туманига жами 10607 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди шундан: Қарағай 2061 туп, можжевельник 1100 туп, каталпа 1666 туп, ўрик 1530 туп, жийда 1050 туп, тут 1300 туп, шафтоли 200 туп, қайрағоч 500 туп, бодом 900 туп, багряник 300 туп, ясень 500 туп.
Вилоятимизни яшил маконга айлантириш борасида мевали ва манзарали дарахтлар ва бута кўчатлар экиш ишлари шаҳар ва туман ҳудудларида олиб борилмоқда.