Uncategorized

ТИШ ПАСТАСИДАГИ БЕЛГИ НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

Тиш пастасини харид қилаётганда нимага эътибор берасиз: нархигами ёки унинг таркибига?
Ҳамма ҳам билмаслиги мумкин, лекин ҳар бир тиш пастаси тюбикининг орқа томонида бирор ранг квадрат белги сифатида кўриниб туради.

Масалан, яшил рангли квадрат белги бу — тиш пастасининг ишлаб чиқарилишида табиий компонентлардан фойдаланилганини билдиради.

Кўк рангли квадрат белги тиш пастаси таркибида ҳам табиий, ҳам кимёвий компонентлардан фойдаланилганини англатади.

Қизил рангли квадрат белги тиш пастаси таркибига кўп миқдорда кимёвий воситалар қўшилганидан огоҳлантиради. Бундай тиш пастаси ёрдамида тиш ювилганда, уни ютиб юбориш мумкин эмас. У саломатликка зиён келтириши мумкин.

Тиш пастаси тюбикидаги қора рангли квадрат белги эса унинг фақат кимёвий воситалар асосида тайёрланганига ишорадир. Эслатиб ўтамиз, бундай белги туширилган тиш пасталари бошқаларига нисбатан энг хавфлиси ҳисобланади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan