Uncategorized

БМТ Бош котиби: Фаластин мустақиллиги Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилиши учун зарур

Яқин Шарқда тинчликка эришиш учун Фаластиннинг тўлиқ мустақиллиги зарур. Бу ҳақда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.

“Асосий мақсад – Исроил ва Фаластин БМТ резолюциялари, халқаро ҳуқуқ ва аввалги келишувлар асосида Қуддус ҳар икки давлатнинг пойтахти бўлган ҳолда тинчлик ва хавфсизликда ёнма-ён яшаши учун икки давлат асосидаги ечим бўлиб қолади”, деди Антониу Гутерриш, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш бўйича йиғилишида.

Гутерришнинг сўзларига кўра, бундай қарор оккупациянинг тугашини ва Ғазо секторининг ажралмас қисми сифатида тўлиқ мустақил, демократик ва суверен Фаластин давлатини тузишни англатади, деб хабар беради mir24.tv.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan