Uncategorized

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қарори илк бор электрон тизим орқали қабул қилинди

Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти ҳокимлигида “E-qaror” электрон тизими бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказди.

Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг қарори мамлакатимизда учинчи бўлиб электрон рақамли имзо билан “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилинди.

Ушбу илк электрон қарор “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги “Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисоби ва ҳисоботини ҳамда мониторингини юритиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 174-сон қарори ижросини таъминлаш ҳақида.

Янги дастурнинг устунлик томони шундаки, чиқарилаётган қарорни жамоатчилик “E-qaror” тизими орқали бемалол кузатиши мумкин.

Мазкур электрон тизим барча маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этилади.

Бу уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишининг олди олинишига хизмат қилади. Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатларни келтириб чиқарувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган нормалар ўрнатилишини чеклайди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan