Uncategorized

Вилоятимизда ўрта тиббиёт ходимларига талаб йўқми ёхуд иш қидириб 15 йилдан буён сарсон эр-хотин.

Таҳририятимизга Ангор тумани Навшахар махалласида истиқомат қилувчи Гаппаров Эркиндан мурожаат келиб тушди. Мурожаатни таҳрирсиз этиборингизга ҳавола этамиз.

«Ассалому алайкум, мен Ангор тумани Навшахар махалласидан Гаппаров Эркин. Оилавий ахволим оилали, қармоғимда уч нафар вояга етмаган фарзандим бор. Кенжа фарзандим ногиронлиги сабаб хисобда туради.
Мен ва турмуш ўртоғим тиббиёт коллежини тамомлаганимизга менга 15 йил, турмуш ўртоғимга эса 12 йил бўлди. Шу вақт давомида мутахассислигимиз бўйича ишга киришга қилган харакатларимиз бефойда бўлди. 15 йилдан буён навбат кутмоқдаман. Бу вақт давомида қанчадан қанча рахбар алмашди қанчадан қанча кейинги ёшлар ишга киришди. Лекин менинг вақтим ишга киришим учун танлов кутиш билан ўтмоқда.
Аслидачи, аслида менинг ишга қабул қилинишим учун на менда таниш бор, на берадиган пулим. Менда фақат виждон бор.
Лекин виждонсиз тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими мени 15 йилдан буён куттириб келмоқда.
Ангор тумани тиббиёт бирлашмаси кадрлар ишга қабул қилишида таниш билиш авж олган ва каррупсия ботқоғига ботиб кетган.
Шу вазиятлардан келиб чиқиб умид билан Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига иш сўраб мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Энди эса ўзларининг кирдикорларини яшириш мақсадида менга нисбатан туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими томонидан телефон қилишиб тахдидлар ва босимлар бўляпди.
Тиббиёт бирлашмасининг ишга қабул қилмаслик мақсадида топган эртаги фақат Вазирлар маҳкамасининг қарори бор танлов асосида ишга қабул қиламиз деб айтмоқда. Агар танлов асосида ишга қабул қилиш керак экан нега шунча инсон танловсиз ишга кирганда энди мен танлов асосида ишга киришим керак десам, туман хокимлиги орқали ишга кирганини айтмоқда. Ахир бу таниш билишликку, туман хокимятида таниши бўлган Вазирлар маҳкамасининг қарори инобатга олинмайдими. Мени шу саволларга жавоб тополмай қийнаб келмоқда.»

Ушбу мурожаат юзасидан Ангор туман ҳокимлиги, Ангор туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда вилоят тиббиёт бирлашмаси расмий муносабат билдиришади ҳамда мурожаат эгаларига амалий ёрдам беришади деган умиддамиз.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan