Uncategorized

Самарада паспорти олиб қўйилган ва маоши берилмаган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг май ойида оғзаки келишув асосида 6 нафар Ўзбекистон фуқаролари Самара вилоятидаги иссиқхонада вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган.

Иш берувчи уларнинг паспортларини олиб, патент расмийлаштирган. Аммо ҳужжатларини қайтариб бермаган. Шунингдек, олдиндан келишилган ҳар ой учун 40 минг рубль иш ҳақларининг 3 ойлиги берилмаган.

Фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига видеомурожаат орқали паспортларини олиб бериб, мажбурий меҳнатдан озод қилишларини сўраган.

Ваколатхона ходимлари Самара вилояти Кинель шаҳри ички ишлар бошқармасига ўзбекистонликларни мажбурий меҳнатдан озод қилишда ёрдам сўраб, ариза ёзган.

Натижада муаммо ўрганилган ва қисқа муддатда ички ишлар ходимлари билан биргаликда уларнинг иш жойларига бориб, муаммолари ҳал этилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan