Uncategorized

Энди талаба гувоҳномаси ИД карта кўринишида бўлади, журналлар ҳам қоғоз шаклда бўлмайди – Абдуқодир Тошқулов

Энди талаба гувоҳномаси ИД карта кўринишида бўлади, журналлар қоғоз шаклда бўлмайди. Мен хорижлик ректор ҳамкасбимиз олдида уяляпман. Бу ишларни энди қиляпмиз, дейишга – Олий ва ўрта махсус таълим вазири ОТМ лар рақамлаштирилиши ҳақида гапирди

Эндиликда ОТМ лар илмий ва молиявий жиҳатдан рақамлаштирилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Тошқулов раҳбарлигида ОТМ ларда таълим сифатини ошириш, кредит-модул тизимини татбиқ этишдаги муаммоларга бағишланган йиғилишдамаълум қилган.

Унга кўра, рақамалаштириш орқали очиқлик ва шаффофликка эришиш мумкин бўлади. Қолаверса, вақтни иқтисод қилиш имконини яратади, энг муҳими харажатни қисқартиради, деган вазир.

Шунинг учун ҳам вазир ОТМ ректорларининг бугундан мазкур ишга киришиши кераклигини айтган.

Хусусан, эндиликда:

ОТМ лар тизимида журнал деган тушунча қоғоз вариантда бўлмайди;
Рейтинг дафтарчаси қоғоз кўринишида шакллантирилмайди;
Талаба гувоҳномаси ИД картага ўтказилади;
Вазирнинг келтиришича, мазкур картада талабага оид барча маълумотлар киритилади. Бу бўйича, ҳужжат лойиҳаси ўтиб, ҳозир муҳокамага қўйилгани маълум қилинди. Бундан ташқари, дарс жадвали илова кўринишида яратилиши режалаштиррилмоқда экан.

“Мен ҳозир хорижлик ректор ҳамкасбимиз олдида уяляпман. Бу ишларни энди қиляпмиз, дейишга. Бу дунёда 10 – 15 йил олдин Европада, Ғарбда, Шарқда қилинган тажриба. Лекин, “ҳечдан кўра кеч” ҳар бир ректор, ҳар бир ўқитувчи бундан манфаатдор бўлиши керак”, – дея таъкидлаган Тошқулов.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan