Uncategorized

Қашқадарёда 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Қизилтепа маҳалласида яшаган 25 ёшли йигит сув омборига чўкиб кетди. Бу ҳақда «Nasafnews» мухбири хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, 1997 йилда туғилган У.Ж. ҳудуддаги Лангар сув омборига чўмилиш учун ўртоқлари билан борган. Кеча, 10 май куни тушдан кейин омборга тушиб чўкиб кетган.

Ҳозирда Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари йигитнинг жасадини сув омборидан қидирмоқда ва ҳозирча унинг жасади топилгани йўқ. 

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan