Uncategorized

Энергияни аяган тўн кияр, Табиат ҳам мамнун бўлар


Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ аҳолиси учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминланган уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ва БMTTД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида ОАВ мутахассислари салоҳиятини ошириш бўйича қурилиш секторида энергия самарадорлиги ва қайта тикланадиган энергия манбаларини тарғиб қилиш, гендер тамойилларини ҳисобга олиш ва аёлларнинг ўз уйлари ва жамоаларида энергияни бошқариш ва тежашдаги ролини эришиш мақсадида журналистлар ва блогерлар ўртасида “Гендер жиҳатлари ҳисобга олинган энергия самарадор бинолар – тараққиётнинг муҳим гарови” мавзусида тренинг бугун Қашқадарё вилоятида ўтказилмоқда. Икки кун мобайнида давом этадиган семинарда Сурхондарё вилоятидан 10 нафар журналист ва блогерлар иштирок этишмоқда.

Маълумот учун, тренинглар республиканинг 5 та ҳудудида 130 нафар журналист ва блогерлар, ННТ вакиллари иштирокида ўтказилади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan