Uncategorized

Эртага мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида кечаси 10-15 даража совуқ бўлади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 1-3 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.  

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5  даража илиқ бўлади.  

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража  совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида бироз ёғингарчилик бўлади. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда йўлларда яхмалак юзага келиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ,  кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.  

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Баъзи  жойларда йўлларда яхмалак юзага келиб, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғиб, туман тушади. Баъзи  жойларда йўлларда яхмалак юзага келади.  Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9 даража совуқ,  кундузи 0-5 даража илиқ  бўлади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan