Uncategorized

Ўзбекистонга «Sinovac» вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга "Sinovac" вакцинаси олиб келинди_image

Ўзбекистонга келтирилган ва ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 31 миллион дозадан ошди.

Бугун тунда юртимизга Sinovac вакцинасининг 864 000 дозалик партияси олиб келинди.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 283 538 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан: 
1 594 480  дозаси AstraZeneca,

23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

720 500 дозаси «Sputnik V», 

 3 000 060 дозаси Moderna,

 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech,

1 064 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 300 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Матбуот хизмати

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan