Uncategorized

Кунига 30 дан зиёд жарроҳлик амалиётини ўтказиш имкониятига эга тиббиёт муассасаси

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Термиз филиали 2018 йилда ташкил этилган.

Филиалда беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва мураккаб жарроҳлик амалиётларини бажариш учун барча шароит яратилган. Тажрибали офтальмолог ва офтальможарроҳлар эл хизматида.
Тиббиёт муассасаси таркибида махсус лазерли рефракцион бўлим фаолият юритади. Бу ерда катаракта касаллигини жаҳон стандартларига асосан факоэмульсификация усулида даволаш юқори даражада йўлга қўйилган. Филиалнинг жарроҳлик бўлими эса бир вақтнинг ўзида тўрт ва ундан зиёд амалиёт ўтказиш имкониятига эга. Ушбу бўлимдаги замонавий анестезиологик ва жарроҳлик ускуналари, сарф воситалари бемор, унинг соғлиғи ва хизмат сифатига таъсир этмаган ҳолда кунига 30дан зиёд амалиёт ўтказиш имконини бермоқда.

Шунингдек, филиалда 70 ўринли даволаш биноси ва 100 қатновга мўлжалланган поликлиника мавжуд. Поликлиникада болалар ва физиотерапевтик муолажалар хоналари мавжуд бўлиб, бу ерда ғилайлик, амблиопия ва аккомодация спазмини компьютер дастурлари, фонофорез, электрофорез ва магнитотерапия усуллари билан даволаш ишлари олиб борилади. Беморлар шу ернинг ўзида ЭКГ текширувидан ўтиш ҳамда тажрибали шифокор-анестезиолог маслаҳатини олиши мумкин.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan