Uncategorized

25-июн куни Ерга катталиги иккита Тожмаҳалдек келадиган астероид яқинлашмоқда

Ерга узунлиги 187 метрга етадиган астероид сониясига 13,4 километр тезликда яқинлашмоқда у 25-июн куни максимал даражада яқин масофадан учиб ўтади, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Таъкидланишича, “максимал даражада яқин масофа” аслида у қадар ҳам яқин эмас — у Ер ва Ой ўртасидаги масофадан 15 мартага кўп.

Шунга қарамай, космик ўлчовлар бўйича обект “сайёрага яқинлашувчи” ҳисобланади.

Aввалроқ мутахассислар “потенсиал хавфли” астероидлар Ер аҳолисини қўрқувга солмаслигини тушунтирган эди. Ҳар йил сайёра ёнида тахминан 180 га яқин шу каби астероидлар учиб ўтади.

НAСAнинг Ерга яқин макондаги обектларни тадқиқ қилиш марказини маълум қилишича, 25-июн куни иккита футбол майдони катталигидаги астероид ҳам яқин келади.

Эслатиб ўтамиз, 1-июн куни Эйфел минораси катталигидаги астероид Ер яқинидан учиб ўтиши хабар берилганди. НAСA ушбу астероидни потенсиал хавфли астероидлар сирасига киритган. Шунингдек, Ерга Хеопс пирамидасидан каттароқ астероид яқинлашгани, AҚШда Ерга жуда яқин масофадан учиб ўтган метеорит видеога олингани, Хитойга улкан метеорит қулагани ҳақида хабар берилганди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan