Uncategorized

Қашқадарёда 3 та мактабнинг юқори синф ўқувчи қизлари жанжаллашди. Ҳолатга вилоят ИИБ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги мактабда ўқувчи қизлар ўртасида катта жанжал чиққани ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 20 сентябр куни Чироқчи тумани 2, 4 ва 5-умумий ўрта таълим мактаблари 9, 10, 11-синфининг 3 нафар ўқувчилари, олдиндан келишмовчилиги бўлгани сабабли, 1-умумий ўрта таълим мактаби маъмурий биносига борган. Шу орада ўзаро гаплашиш вақтида жанжаллаш юз берган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан 1-умумий ўрта таълим мактабида ички ишлар органлари, халқ таълим бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ҳамда ота-оналар иштирокида, жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, муҳокама қилинмоқда.

Таъкидланишича, барча ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan