Uncategorized

Қозоғистон чегарасида вабо туфайли назорат кучайтирилди

Қозоғистон бошқа давлатларда вабо тарқалиши муносабати билан чегараларидаги назоратни кучайтирди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси юқумли касалликларни кузатиш эпидемиологик бошқармаси раҳбари Роза Кожапованинг қайд этилишича, дунёнинг қатор давлатларида вабо касаллиги тарқалиши кузатилмоқда.

«Бу асосан Африка, Сурия давлатлари. Қозоғистон бўйича айтадиган бўлсак, маҳаллий ҳолатда вабо охирги 10 йилда қайд этилмаган. Вабо — бу тўғридан-тўғри одамдан одамга сув орқали юқадиган касаллик.Аммо бу йил дунёдаги вазият кескинлашганига қарамай, ичимлик суви сифати ва очиқ ҳавзалар назоратдан ўтказилмоқда. Очиқ сув ҳавзалари мунтазам турли қўзғатувчилар, жумладан, вабо таёқчаларига ҳам текширилмоқда. Бугунги кунда Қозоғистонва вабонинг тарқалиш хавфи йўқ», — дейди Кожапова.

Унинг сўзларига кўра, қатор давлатларда вабо ҳолатлари қайд этилмоқда, Қозоғистон чегарасида назоратлар ўтказиляпти.

«Мамлакатга келган фуқаролар кўздан кечириляпти. Агарда вабонинг дастлабки аломатлари аниқланса, улар изоляцияга олинади», — дейди мутахассис.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan