
6 февраль куни Туркияда рўй берган вайронкор зилзилалар 43 556 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу маълум қилди. Сурияда фаоллар 6 747 киши ҳалок бўлганини қайд этди, дея хабар беради Deutsche Welle.
Шу билан бирга, қўшни Сурияда ҳалок бўлганлар сони 6 747 кишига етди, дея маълум қилди Сурия Инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваторияси (SOHR). Шу тариқа, ҳукумат назорати остидаги ҳудудларда 2 226 киши, Суриянинг исёнчилар назорати остидаги шимоли-ғарбий ҳудудларида эса 4 521 киши ҳалок бўлди.