ЎЗБЕКИСТОН

Россиядан Ўзбекистонга келаётган автобус ағдарилиб кетди

Оренбург вилоятининг Татарская Каргала қишлоғи яқинида Оренбург-Қозон трассасида Нижний Новгород – Ўзбекистон йўналишидаги йўловчи автобус ариққа ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигининг минтақадаги Матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича,Татарская Каргала қишлоғи яқинида йўловчи автобуси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган, автобусда 29 киши, жумладан, болалар ҳам бўлган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Оренбург вилояти бўйича бош бошқармаси маълумотларига кўра, йўловчилар дастлаб маҳаллий маданият уйига жойлаштирилган, кейин эса бошқа автобусда йўлни давом эттирган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan