ЎЗБЕКИСТОН

Миллий валютамиз – сўм 30 ёшда!

Сўм сўзи энг қадимги атамалардан бири бўлиб, Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асарида “Сўм – пул солинган қопча ёки халтача» маъносида қўлланилиб келинган.

Сўм — Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги. Халқаро ифодаси UZS. Мамлакатимизнинг биринчи сўм-купонлари Англиядаги босмахонада ишлаб чиқарилган.

1994 йил 1 июлда сўм банкноталари илк марта муомалага чиқарилган эди. Ўшандаги купюраларнинг барчаси ҳозирга келиб тарихга айланган. Сўм “туғилган кун”да валюта биржасида 1 АҚШ долларининг қиймати роппа-роса 7 сўм бўлган.

Қуйида 1992 йилдан 2024 йилгача бўлган вақт оралиғида Ўзбекистон миллий валютаси банкноталарида бўлган ўзгаришларни (https://cbu.uz/oz/banknotes-coins/banknotes/) кўришингиз мумкин:

▪️1994 йил намунасидаги банкноталар:

◦ 1, 3, 5, 10 ва 25 сўмлик банкноталар 2020 йил 1 мартга қадар муомалада бўлган;

◦ 50 ва 100 сўмлик банкноталар эса 2019 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

▪️1997 йил намунасидаги банкнота:

◦ 200 сўмлик банкнота 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

▪️1999 йил намунасидаги банкнота:

◦ 500 сўмлик банкнота 2020 йил 1 июлга қадар муомалада бўлган.

▪️2001 йил намунасидаги банкнота:

◦ 1000 сўмлик банкнота айни пайтда муомалада.

▪️2013 йил намунасидаги банкнота:

◦ 5000 сўмлик банкнота айни пайтда муомалада.

▪️2017 йил намунасидаги банкноталар:

◦ 10 000 ва 50 000 сўмлик банкнота айни пайтда муомалада.

▪️2019 йил намунасидаги банкнота:

◦ 100 000 сўмлик банкнота айни пайтда муомалада.

▪️2021 йил намунасидаги банкноталар:

◦ 100, 50, 10, 5, 20 ва 2 минг.сўмлик банкноталар айни пайтда муомалада.

▪️2022 йил намунасидаги банкнота:

◦ 200 000 сўмлик банкнота айни пайтда муомалада.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan