ДУНЁ

«Урушга етмай портлаган ҳарбий самолёт» 13 кишининг ёстиғини қуритди

Россиянинг Ейск шаҳрида ёнғиндан кейин вайроналарни тозалаш ишлари якунланди ва 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Ейскда Су-34 қирувчи самолёти ҳалокатга учраганидан кейин турар-жой биноси вайроналари тозаланди. Ҳалок бўлганлар сони 13 нафарга етди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

«Қидирув-қутқарув ишлари давомида яна 10 кишининг жасади топилди. Шу тариқа ҳалок бўлганларнинг умумий сони 13 кишини ташкил этди, улардан 3 нафари бола», — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳодиса натижасида 19 киши тан жароҳати олди, 68 киши қутқарилган. Кўп қаватли уйдан 360 дан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan