ДУНЁ

Ҳусийлар раҳбари Исроил борасида кескин баёнот берди

Ямандаги ҳусийларнинг “Ансор Аллоҳ” ҳаракати Олий сиёсий кенгаши раҳбари Маҳди ал-Машат Исроил учун “қоронғу кунлар” келишини айтди. У исроилликлар энди ўзларини ҳеч қачон хавфсиз ҳис этмасликларига ваъда берди.

Ал-Машат барча компанияларни “кеч бўлмасдан” яҳудий давлатини тарк этишга чақирди. 

«Биз курашни давом эттирамиз ва чақириқларга ҳаракат билан жавоб берамиз… Озодликнинг баҳоси қондир. Биз фидойи, собит ва итоаткор халқмиз», – деди ал-Машат, унинг нутқи Ал-Масираҳ телеканали орқали эфирга узатилди.

Телеканалнинг қайд этишича, ал-Машат амалда Яманнинг ҳусийлар назоратидаги ҳудудлари президенти ҳисобланади. 

Ҳусийлар етакчиси бу ҳақда исёнчилар ҳукумати бош вазири Аҳмад Ғалеб ар-Раҳавий ўлимидан сўнг баёнот берди. Раҳавий Исроилнинг оммавий зарбаси натижасида вафот этганди. Yamen Monitor нашри унинг ўлимини ҳусийлар учун “жиддий зарба” деб атади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan