ДУНЁ

Ўқувчилар вакцина топилмагунча, мактабга қайтмайди

Филиппиндаги болалар Covid-19 га қарши вакцина пайдо бўлмагунча мактабга бормайдилар, дейди расмийлар. Дунё олимлари Covid-19 вакцинасини ишлаб чиқишга шошилишмоқда, аммо кўпчилик мутахассислар уни олиш учун камида бир ёки икки йил вақт керак бўлишидан огоҳлантирмоқда.Душанба куни Филиппин таълим котиби Леонор Брионес онлайн ёки телевидение машғулотлари август ойининг охирида қайта бошланишини айтди, аммо Интернетга уланишга эга бўлмаган, энг қашшоқ ёки энг чекка жамоаларнинг болалари қамраб олинмаслиги мумкин деган хавотирлар бор эди.Филиппинда вирусга чалинганлар сони ошиб бормоқда Ҳозиргача мингдан ортиқ ўлим ҳолатлари қайд этилган. Айтиб ўтиш жоизки, Франция, Ветнам, Aвстралия ва Янги Зеландия сингари бир қатор давлатлар дарсларни қайта йўлга қўйдилар. Бироқ, Жанубий Корея ўтган ой охирида мактаблар очилишини кечиктиришга мажбур бўлди.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan