ДУНЁ

Ер сайёрасининг катта қисмини эгаллаб олган жонзот номи айтилди

Олимларга кўра, бу жонзот Ер юзидаги деярли барча қуруқлик қисмини ўз колониясига айлантириб бўлган.

Chumoli

Ер сайёрасида турли-туман жонзотлар учун ватан ҳисробланади. Лекин тирик жонзотларнинг ичида битта тури борки уларнинг қадами етмаган жой қолмаган, айрим манзиллар ҳисобга олинмаса улар аллақачон у ерларни ўз «мустамлакаси»га айлантириб бўлган.

АҚШнинг Чикаго штатида жойлашган Филд музейи олимлари олиб борган тадқиқотга кўра, чумолилар Ердаги барча қитъаларда, ҳатто энг қийин иқлим шароитларида ҳам яшайди.

2022 йилдаги ҳисоб-китобларга кўра, Ер юзидаги чумолилар сони 20 квадриллиондан ортиқни ташкил этади. Уларнинг умумий биомассаси 12 мегатонна қуруқ углеродга тенг бўлиб, бу барча ёввойи қушлар ва сутэмизувчиларнинг жами биомассасидан ҳам кўпроқдир. Олимлар ҳали бу рақам жуда эҳтиёткорлик билан баҳоланган, деб ҳисоблашмоқда.

Чумолиларнинг асосий қисми тропик ва субтропик ўрмонлар ҳамда саванналарда жойлашган. Айниқса, ерда яшовчи ва барглар билан озиқланувчи турлари ўрмонлар ва қуруқ ҳудудларда юқори зичликда учрайди. Бошқа ҳудудларда эса уларнинг тарқалиши биомаларга қараб жуда фарқ қилади.

Улар 140–158 миллион йил аввал пайдо бўлган ва ўша даврдан бери турли муҳитларга мослашган. Айрим чумолилар тупроқ остида яшаса, бошқалари вақт ўтиши билан дарахтларга кўчиб ўтган. Бу жараён эволюция ва ўсимликлар билан ўзаро мослашиш туфайли содир бўлган.

Бугунги кунда чумолилар Антарктида, Исландия, Гренландия ва баъзи Полинезия оролларидан ташқари барча ҳудудларда учрайди. Уларнинг турлари сони 15 минг 700 дан ортиқ ва улар ҳаётимизнинг ажралмас бир қисмига айланган. Олимлар сўзларига кўра, дунё ҳақиқатан ҳам чумолиларникидир.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan