ДУНЁ

Лукашенко Путин билан учрашиш учун Москвага етиб борди

Бугун, 17 февраль куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Москвага етиб борди. Бу ҳақда “БелТА” агентлиги хабар берди.
Кремлга кўра, учрашувда Россия-Беларусь стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари, шунингдек, Иттифоқ давлати доирасида интеграциявий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий масалалари кўриб чиқилади.

Бир кун аввал, 16 февраль куни журналистларга берган интервьюсида Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби билан бўлажак учрашувнинг айрим тафсилотларини маълум қилганди.

“Биз хавфсизлик ва мудофаа масалаларини муҳокама қиламиз. Лекин асосийси Олий Давлат Кенгаши олдидаги иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий масалалардир”, дейди Лукашенко.

Шунингдек, улар Беларусь ва Россия хавфсизлигини таъминлаш бўйича Иттифоқ доирасидаги кейинги ҳаракатлар ҳақида ҳам гаплашади.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan