Uncategorized

«Кинотеатр» телеканали масъул ходими ишдан олиниб, раҳбарига ҳайфсан жазоси қўлланилди

«Кинотеатр» телеканалида ярим тунда эфирга кетган очиқ саҳна ҳолати юзадан Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) томонидан дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


АОКА ўрганиш бўйича якуний хулосасига кўра, «Кинотеатр» телеканалининг эфирга тайёрлаш гуруҳи масъули А. А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган, шунингдек, мутасадди раҳбар Н.Б.га ҳайфсан жазоси қўлланилган.

«Телеканал Бадиий кенгаши томонидан теледастурлар савияси экспертлар иштирокида атрофлича ва танқидий руҳда муҳокама қилинди. Келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан ташкилий, ижодий-техник чора-тадбирлар белгиланди», дейилади хабарда.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan