Хабар берганимиздек, Ўзбекистон паралимпия спорт делегацияси аъзолари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига жўнаб кетишди. Шу муносабат билан Миллий паралимпия қўмитасида вакилларимизни тантанали кузатиш маросими ташкил этилди.
Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдухакимов пара енгил атлетикачиларимиз – Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари бўлишини эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, XVI ёзги Паралимпия ўйинларида ватанимиз шарафини 48 нафар пара атлет ҳимоя қилишади. Улар жами 55 та медал учун курашади. Мусобақа эса шу йил 24-августдан 5-центябрга қадар ўтказилади.
Паралимпия ўйинлари UZREPORT TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади.