Ҳарбий тадбирлар

Жанубий-Ғарбий махсус ҳарбий округ жанубий оператив қўмондонлигида энг илғор маънавиятчи ҳамда энг яхши кутубхоначи кўрик-танловининг қўмондонлик босқичи ўтказилди

Термиз шаҳридаги Собир Ат-Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхонаси маънавият залидан ташкил этилган кўрик-танловда жанубий оператив қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмлардан фаол ва билимли маънавиятчи ҳамда кутубхоначилар ўз маҳоратларини намоён этдилар.

Кўрик-танлов натижасига кўра:

Энг яхши кутубхоначи сифатида Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг номзоди ғолиб бўлди;

Энг илғор маънавиятчи эса Хайраобод гарнизонидаги ҳарбий қисмдан чиқди.

Ғолиблар ўзларининг билим ва фаолликлари билан танловда ажралиб туришиб, кейинги босқичларда жамоаларини муносиб тарзда вакиллик қилиш имкониятига эга бўладилар.

Кўрик-танлов маънавият ва маърифий ишлар соҳасидаги ишларни янада ривожлантириш, ҳарбий хизматчилар ўртасида китобхонлик ва маънавий тарбияни кучайтиришга қаратилган.

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan