Ҳарбий тадбирлар

Сурхондарё вилоятининг икки туманида «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди

Буюк аждодларга муносиб авлод бўлиш, юртимиз тараққиётига дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қонунларга ҳурмат, адолат туйғусини янада мустакамлаш мақсадида тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш анъанага айланди.

Учрашувда Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Денов туманларида жойлашган таълим муаассаларида ҳарбийлар, фахрийлар, нуронийлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳарбийларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларни ҳар томонлама баркамол, мустақил фикрлайдиган, мамлакатимиз истиқболи ва Ватан тақдири, юрт тинчлиги ва ҳимояси йўлида бор салоҳияти билан маъсулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган авлодни тарбиялаш борасида фикрларни ўртага ташлашди.

Бу ишларда фаол бўлган ҳарбийларга миннатдорчилик билдирди. Ёшларга ўтган кунимиздан фахрланиш, бугунги кунга шукрона келтириш ва эртанги кунимизга ишонч билан юзланиш тўғрисида тавсиялар бериб ўтди.

Шундан сўнг, тадбирнинг бадиий қисмига ўтилди. Унда Термиз гарнизони ҳарбий оркесторининг Ватанни мадҳ этувчи куй- қўшиқлари ва мактаб ўқувчилари ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишлари ва рақслари билан иштирок этиб, меҳмонларга хушкайфият бағишлади.

Термиз гарнизони ҳарбийлари томонидан намойиш қилинган қўл жанги машқлари, Хайраобод гарнизони фахрий қоровул чиқишлари эса, эртамиз эгаларида ватанпарварлик туйғусини, ҳарбий касбга бўлган қизиқишини, миллий армиямизга нисбатан ғурур ва фахр-ифтихор туйғуларини оширди.

Тадбир сўнгида фаол ўқувчи ёшларнинг бир гуруҳига бадиий китоблар ва фойдали журналлар тўплами совға қилинди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan