Ҳарбий тадбирлар

Термизда навбатдаги “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди

Ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Бу борада умумтаълим мактаблари ва ҳарбий қисмлар ҳамкорлик алоқалари ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини ватанга садоқат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда.

Ана шумақсадга қаратилган навбатдаги тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда “Миллий армиямиз Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

Ушбу очиқ эшиклар кунида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ Жнубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокурутураси билан ҳамкорликда Термиз шаҳрида жойлашган 3 та умумўрта таълим мактаблари ҳамда 2 та маҳалла фуқаролар йиғини ёшлари ташриф буюрди.

Дастлаб ёшлар ҳарбий оркестрон куй садолари остида ҳарбий қисм назорат ўтказиш жойида тантанали кутиб олинди, шундан сўнг ҳарбий қисм саф майдонида Ватанпарварлик соати ўтилди. Келажакда ҳарбий бўлишни мақсад қилган ёшларга Республикамиздаги Олий ҳарбий билим юртлари билан таништирилди.

Ватанпарварлик руҳида ёшларни тарбиялаш ва Қуролли Кучларимизда олиб орилаётган ислоҳотлар ҳамда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништиришда мазкур мана шундай очиқ эшикдар кунлари асосий мақсади қилиб олинган.

Шундан сўнг, иштирокчилар ҳарбий қисмда мавжуд замонавий техника ва қурол-яроқлар, ҳарбий қисм тарихи музейи, ва ҳарбий хизматчиларнинг доимий равишда спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда ҳарбий қисм кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Кун давомида ҳарбий хизматчилар ва ёшлар иштирокида спорт ўйинлари ҳамда “ТИМ БИЛДИНГ” мусобақалари бўлиб ўтди.

Бу каби тадбирлар ёшларимиз онгида Ватанга бўлган муҳаббат руҳини шакиллантиришда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan