

“5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни мухофаза қилиш куни” муносабати билан бугун, 1 июнь куни туманимиздаги Сурхон Давлат қўриқхонасининг Шалқон бўлимида “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари учун навбатдаги медиа-тур ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакили, вилоятимиздаги олийгоҳларнинг профессор ўқитувчилари, Термиз Давлат музей қўриқхонаси вакили, Сурхон Давлат қўриқхонаси директори ва бошқалар иштирок этишди. Ўзаро фикр алмашиш, қизғин савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтган медиа-тур давомида болалар қўриқхона билан яқиндан танишишди. 192 турдаги ҳайвон ва 807 турдаги ўсимликларни ўз ичига олган қўриқхонанинг сўлим табиати ва бетакрор манзаралари медиа-тур иштирокчиларининг барчасида ўзгача таассурот қолдиргани аниқ.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ахборот хизмати.