Ҳарбий тадбирлар

Термизда Президент мактаби ёшларига ҳарбий либослар топширилди

Миллий армиямизда ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларининг кўплаб ўтказилиши ва уларда ёшларнинг иштирок этиши, ўсиб келаётган  ёш авлодни Ватан ҳимоясига бўлган қизиқиши ортишига, юртга муҳаббат туйғуси билан улғайиб, комил инсон бўлиб етишишига катта ҳиссасини қўшади.

Ана шу мақсадга қаратилган тадбир Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонидаги умумқўшин дала полигонида  жойлашган ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди. Ушбу очиқ эшиклар кунида Термиз шаҳри Президент мактаби ўқувчи ёшлари билан бўлиб ўтди.

Кутубхона, юрт ўғлонларининг билим-у  кўникмаларини мустаҳкамлашда муҳим ҳисобланган ўқув синфлари, ўқ-отар ва гурух қуролларидан нишонларни яксон этишда мераганлик каби сифатларини юксалтирадиган тренажёрхоналари, ётоқхона, ошхона, хуллас, буларнинг барчаси шу юртга хизмат қилишини ўзининг муқаддас бурчи ва вазифаси деб билган эртамиз эгалари учун соҳага оид зарурий маълумотлар олиш имконини беради.

Ҳарбий қисм бўйлаб ташкил этилган экскурция давомида  турли спорт мусобақалари ҳам ўтказилди. Бир сўз билан айтганда, мана шу бир кун Президент мактаби ёшлар учун жасоарт ва мардлик намуналари саналган эл посбонларини ҳаёти ва фаолиятлари билан яқиндан танишиш имконини берди.

Шундан сўнг экскурцияга ташриф буюрган Президент мактаби ёшларига ҳарбий либослар тарқатилди, маълумот сифатида айтадиган бўлсак ушбу ҳарбий либослар яқиндан Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ташкил этган тикувчилик цехида тайёрланиб уларга топширилди. Энг қизиқарлиси ҳарбий либосни кийган ёшлар дала полигонида жанговар қуроллардан ўқ отиш машқларини ҳам бажариб ўтишди.

Очиқ эшиклар кунининг сўнгида ўқув ёшларга Ватанпарварлик соати ўтилди. Бу каби тадбирлар ёшларимиз онгида Ватанга бўлган муҳаббат руҳини шакиллантиришда мустаҳкам пойдевор вазифасини ўтайди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan