Ҳарбий тадбирлар

Жанубдан йигитлик бурчини адо этиш учун кетган алп ўғлонлар тантанали кутиб олинди

Жорий йилнинг 2 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирив ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги, вилоят Маҳалла ва Нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари –сенатор Орзиқул Соатов, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Сурхондарё вилоят минтақавий бўлинмаси етакчи мутахассиси Ханифа Ходжаева,  Термиз шаҳар ҳокимлиги, Сурхондарё вилоят мудофаа ишлар бошқармаси, Вилоят Фахрийлар ишлари бўйича вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар Сурхондарё вилоят кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  вилоят бўлими, “Ватанпарвар” ташкилоти Сурхондарё вилояти кенгаши, афғон уруши қатнашчилари, мудофаа вазирлиги ҳарбий пенсионерлар ва фахрийлари, нуроний отахонлар ва аскарларнинг ота-оналари иштирок этди.

-Мен бундан бир йил олдин мана шу Термиз темир йўл вокзалидан Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмга муддатли ҳарбий хизматга кетган эдим, мана бугун ота-онам олдига соғ саломат етиб келдим, хизматим мобайнида намунали хизматларим учун Округ қўшинлари қўмондонлигдан, ҳарбий қисм қўмондонлигидан бир неча маротаба тақдирландим, қолаверса Олий таълим муассасага ўқишга кириш учун тафсияномани ҳам қўлга киритдим. Келажакда ўз фаолиятимни ҳарбийликка бағишламоқчиман, ушбу сертификат орқали Олий ҳарбий билим юртига ўқишга топшириб, офицер бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим, дейди  Шерабод туман мудофаа ишлар бўлимидан хизматга кетган муддатли ҳарбий хизматчи оддий аскар Жонибек Тиловов.

Тантанали кутиб олишда сўзга чиққанлар бугунги кунда миллий армиямизда яратилаётган шарт-шаротилар ҳақида гапирар экан, шу билан биргаликда ўз йигитлик бурчини адо этиб келган ўғлонларга келажакдаги фаолиятларига омадлар тиладилар.

Шундан сўнг Термиз шаҳар маданият бўлими хонандалари, Термиз гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр жамоасининг ватанни мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари тадбир иштирокчиларига  кўтаринки кайфият бағишлади.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ, Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan