Термизда батальон командирлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида командирлик йиғини бошланди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг “Термиз” дала-ўқув майдонида округ батальон командирлари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида командирлик йиғини бошланди.

Йиғин аввалида иштирокчилар саф майдонида жамланди ва батальон командирлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари тадбирга қай даражада тайёргарлик кўрганликлари саф кўриги жараёнларида бирин-кетин текширилди.

Шунингдек, ўқув-услубий йиғинда бўйсунувчи бўлинмаларни ўқитиш ва тарбиялашда замонавий тажрибаларни тарғиб этиш ҳам назарда тутилган. Бунда округ бошқарув аппаратининг малакали офицерлари томонидан назарий ва амалий машғулот жараёнлари жадвал асосида ўтказилади.
III даражали сержант АКБАР АҲМЕДОВ, ТЕРМИЗ ГАРНИЗОНИ