Ҳарбий тадбирлар

Кино ижодкорлар ҳарбийлар меҳмони

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округнинг Термиз гарнизонидаги ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг Янги кинолари” ойлиги дориасида тадбир ташкил этилди.

Дастлаб Тошкентдан ташриф буюрган таниқли ижодкорлар, актёр ва актрисалар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари ҳамда ҳарбий қисм музейи фаолияти билан яқиндан танишди.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билшан ўтган учрашувда таниқли актёр ва актрисилар тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлаётган ҳарбий хизматчиларни байрам билан табриклаб ҳалқимизнинг шукроналик туйғуси билан яшашга ва инсон қадрини улуғлашга қўшаётган ҳиссаларини эътироф этишди.

Шундан сўнг миллий кино санъатимизнинг олтин фондидан ўрин олган ижод намуналарини оммага ёйишга, унинг яратилиши тарихи ва мазмун моҳиятини етказишга аҳд қилган ижодкорлар бу гал турли кинофильм ва спектаклллардан парчалар намойиш этишди.

Тадбир сўнгида таниқли санъаткорлар томонидан она ватанимизни тинчликни улуғловчи куй қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди.

III даражали сержант Акбар АҲМЕДОВ,

Термиз гарнизони

LEAVE A RESPONSE

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan