Фестивални Ҳайрабод гарнизони ҳарбий хизматчилари Термиз ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда Шўрчи туманида жойлашган «Чароғон» истироҳат боғида ўтказди.
Бешта муҳим ташаббус асосида ташкил этилган фестивалда ҳарбий оркестр жамоаси ва истедодли ёшлар томонидан намойиш этилган концерт дастурлари маҳаллалардаги юртдошларимизга кўтаринки кайфият улашди.
Айниқса ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги саҳнаси ва қурол аслаҳалар кўргазмаси ёшларнинг ҳарбийликка бўлган иштиёқини янада оширди.